date

Денис Макаров Туркия футболини марказдан кам ўйнашини айтди

Денис Макаров Туркия футболини марказдан кам ўйнашини айтди

«Кайсериспор» сафини тўлдирган россиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Денис Макаров Туркия чемпионатидаги ўйин услуби ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчининг таъкидлашича, бу ерда ўйин жуда динамик: ҳужумлар тез-тез алмашади, жамоалар эса кўпинча марказ орқали позицион ҳужум қурмайди. Макаровнинг айтишича, учрашувлар очиқ ва тезкор ўтади, имкониятлар икки томонга ҳам деярли тенг тақсимланади — бир пайт бир жамоада беш-олти вазият бўлса, кейин рақиб ҳам шунча имконият яратади. Унинг фикрича, ким тезроқ гол урса, ўйинни ютиш анча осонлашади.

Макаров янги клубига мослашиш жараёнида кўплаб шарҳ ва видеоларни кўрганини ҳам қўшиб ўтди. У Туркияда жамоалар одатда дарвоза олдида «автобус» қўйиб, фақат ҳимоядан ўйнаб қолиб кетмаслигини қайд этди.

Ҳозирда «Кайсериспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 1 февраль куни сафардa «Галатасарай»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров Туркия футболини марказдан кам ўйнашини айтди