date

Максим Деменко «Арсенал» Чемпионлар лигасида ғолибликка даъвогарлигини айтди

Максим Деменко «Арсенал» Чемпионлар лигасида ғолибликка даъвогарлигини айтди

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Максим Деменко Лондоннинг «Арсенал»и жорий мавсумда кўрсатаётган ўйин ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис «канонирлар»нинг даражаси жуда юқори экани ҳақидаги қарашни қўллаб-қувватлади. Шу билан бирга, у ўтган мавсумда ҳам «Арсенал» яхши кўрингани, бироқ соврин учун нимадир етишмаганини эслатди.

Деменко фикрича, бу мавсум Артета жамоаси албатта трофей учун курашади, аммо Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичида энг барқарор кўринган клуб ҳам чемпион бўлиб кетмаслиги мумкин. Унинг таъкидлашича, плей-оффда вазият бутунлай ўзгариб кетади.

Етти тур якунига кўра «Арсенал» 21 очко билан Чемпионлар лигаси умумий жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Умумий босқичнинг сўнгги турида Микел Артета шогирдлари ўз майдонида «Қайрат»ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Максим Деменко «Арсенал» Чемпионлар лигасида ғолибликка даъвогарлигини айтди