Гордон Чемпионлар лигасида жамоалар очиқроқ ўйнайди деди

"Ньюкасл" қанот ҳужумчиси Энтони Гордон Чемпионлар лигаси ва Англия Премьер-лигаси ўртасидаги фарқлар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчининг айтишича, Чемпионлар лигасида жамоалар кўпроқ очиқ ўйнайди ва деярли ҳамма футболни айнан футболдек ўйнашга интилади. Премьер-лигада эса ўйин ҳозир ҳар қачонгидан ҳам жисмоний тус олган, баъзан у ҳатто баскетболга ўхшаб кетади. Гордон УЧЛни "эски услуб"даги, кўпроқ тоза футболга таянган турнир деб атади, АПЛ эса секинлашиб, стандарт вазиятларга кўпроқ боғланиб қолганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, "Ньюкасл" жорий еврокубок мавсумини Чемпионлар лигасида ўтказмоқда. "Қарғалар" ҳозирча 13 очко билан еттинчи ўринда бормоқда, бироқ тўққизинчи поғонадаги жамоа билан фарқ қўшимча кўрсаткичларгина бориб тақалади.
Чоршанба куни "Ньюкасл" умумий босқичнинг саккизинчи турида сафарда "ПСЖ"га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!