date

Эдди Хау Ливраментонун қачон сафга қайтишини айтди

Эдди Хау Ливраментонун қачон сафга қайтишини айтди

«Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хау ҳимоячи Тино Ливраментонун тикланиш жараёни ҳақида маълумот берди. Аввалроқ футболчи сон орқа мушаги жароҳатини олганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Хау сўзларига кўра, Ливраментонун аҳволи ёмон эмас ва бугун у яна текширувдан ўтади. Мутахассис ҳаммаси режа бўйича кетса, ҳимоячини март ойининг бошларида майдонга қайтаришни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда 23 ёшли Ливраменто барча мусобақаларда 19 та учрашувда иштирок этди, гол ура олмади, бироқ битта голли узатма муаллифи бўлди.

«Ньюкасл» 31-январ куни Англия чемпионати доирасида сафарда «Ливерпуль»га қарши ўйнайди. Учрашув 20:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эдди Хау Ливраментонун қачон сафга қайтишини айтди