Пирес «Арсенал»ни Чемпионлар лигасидаги асосий даъвогар деб атади

«Арсенал»нинг собиқ футболчиси Робер Пирес Чемпионлар лигаси қуръаси вақтида тўпларни тортди. Маросим олдидан француз Европанинг энг нуфузли клублар турнирида Лондон жамоасининг ҳозирги мавқеини юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Арсенал Чемпионлар лигасининг фаворитлариданми? Ҳа. Улар саккизта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди, 23 та гол урди ва атиги тўрттасини ўтказиб юборди. Микел Артета ҳамда футболчиларнинг иши зўр», — деди Пирес.
Умумий босқичда 24 очкодан 24 очко тўплаган «канонирлар» Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига тўғридан тўғри йўл олди. Кейинги рақиб сифатида уларга «Боруссия», «Аталанта», «Олимпиакос» ёки «Байер» тушиши мумкин.
«Арсенал»нинг Чемпионлар лигасидаги энг яхши натижаси — 2006 йилги финал. Ўшанда лондонликлар «Барселона»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!