Goal рейтинги: Лионел Месси МЛСда яна биринчи ўринни эгаллади

Янги мавсум олдидан ГОАЛ MLSдаги энг кучли футболчиларнинг топ-25 рейтингида биринчи ўринни яна Лионель Мессига берди. Иккинчи ўринга Томас Мюллер, учинчи поғонага эса Сон Ҳён Мин жойлаштирилди. Рейтинг тузилишида футболчиларнинг формаси, таъсири, жамоага берган фойдаси ва ўйиндаги вазни ҳисобга олинган.
Янги мавсум олдидан GOAL МЛСдаги энг кучли футболчиларнинг топ-25 рейтингини тузди ва биринчи ўринни яна бир бор Лионел Мессига берди. Шу билан “Интер Майами” етакчиси лигадаги асосий юлдуз мақомини сақлаб қолди — баҳслар бўлади, лекин лидер кимлиги ҳақида муаллифлар учун савол қолмаган, дейиш мумкин.
Иккинчи ўринга Томас Мюллер, учинчи поғонага эса Сон Ҳён Мин жойлаштирилди. Рейтингнинг ўзи ҳам мухлисбоп: бу ерда фақат “ном” эмас, форма, таъсир, жамоага берган фойда ва ўйиндаги вазн ҳам ҳисобга олингани айтилади.
Топ-10 рўйхат эса қуйидагича:
10. Сэм Серридж (Нэшвилл)
9. Себастьян Берхалтер (Ванкувер Уайткэпс)
8. Кристиан Ролдан (Сиэтл Саундерс)
7. Эвандер (Цинциннати)
6. Дени Буанга (Лос-Анжелес ФК)
5. Родриго Де Поль (Интер Майами)
4. Андерс Дрейер (Сан-Диего)
3. Сон Ҳён Мин (Лос-Анжелес ФК)
2. Томас Мюллер (Ванкувер Уайткэпс)
1. Лионел Месси (Интер Майами)
Қисқаси, МЛС бу мавсум олдидан жуда қизийди: юқори ўринларда бир вақтнинг ўзида “катта номлар” ҳам, лигада тез порлаган янги қаҳрамонлар ҳам бор. Лекин рейтингнинг устидаги ёзув ўзгармаган: Месси бор экан, “№1 ким?” деган савол кўп ҳолатда ўзига ўзи жавоб бўлиб қолаверади.































Изоҳлар 0
…