Бруну 200 голга ҳисса бўйича фақат Рунидан ортда қолди

"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Тоттенҳэм"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Браян Мбеумо ва Бруну Фернандеш гол муаллифига айланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Opta маълумотига кўра, Фернандеш "Манчестер Юнайтед" сафида 200 та самарали ҳаракатга етди: 104 та гол ва 96 та голли узатма. Португалиялик футболчи бу маррага 314 ўйинда эришди.
АПЛ даврида (1992/1993 мавсумида бери) "МЮ"да 200 та голга ҳисса кўрсаткичини бундан тезроқ қайд этган атиги битта футболчи бор — Уэйн Руни. У 295 та учрашувда ушбу натижага чиққан.
Учинчи ўринда Криштиану Роналду қайд этилган: у "қизил иблислар" сафида 200-голли ҳаракатини 339-ўйинда расмийлаштирган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг