date

Матвей Сафонов ПСЖда энг кам маош олмоқда

Матвей Сафонов ПСЖда энг кам маош олмоқда

Франциянинг ПСЖ клубида тўп сураётган россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг маоши маълум бўлди. Le Parisien журналистлари футболчиларнинг молиявий кўрсаткичларини эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Сафонов ойига солиқлар ушланмасдан 250 минг евро маош олади. Қайд этилишича, бу кўрсаткич ПСЖ таркибидаги энг паст ойлик ҳисобланади.

Жамоада энг юқори маош қанот ҳужумчиси Усмон Дембелега тўланади — ойига 1,56 миллион евро. Ундан кейинги ўринларда Маркиньос (1,13 млн) ва Ашраф Ҳакими (1,1 млн) қайд этилган.

Гуржистонлик вингер Хвича Кваратсхелия ойига 900 минг евро олади ва рўйхатда олтинчи поғонада турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Матвей Сафонов ПСЖда энг кам маош олмоқда