Виктор Дёкереш 2026 йилда беш гол урди

"Арсенал" ҳужумчиси Виктор Дёкереш 2026 йил бошидан бери барқарор ўйин намойиш этяпти ва унинг натижалари буни яққол кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шанба оқшомида швед футболчиси "Сандерленд"га қарши учрашувда (2:0) ҳисобни мустаҳкамлади. У иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди, Кай Ҳавертснинг аниқ пасидан сўнг Робин Руфс дарвозасининг чап бурчагини нишонга олди.
14 январдан буён Дёкереш саккизта расмий ўйиннинг бештасида гол урди, фақат уч учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Булар АПЛдаги "Ноттингем Форест" (0:0) ва "Манчестер Юнайтед" (2:3)га қарши баҳслар, шунингдек, Лига кубоги ярим финали жавоб ўйинида "Челси" билан бўлган учрашув (1:0) эди.
Эслатиб ўтамиз, Дёкереш 2025 йил ёзида Лиссабондаги "Спортинг"дан "Арсенал"га кўчиб ўтганди. 7 февраль ҳолатига кўра, унинг "канонирлар" сафидаги расмий турнирларда жами 12 та голи бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!