date

«Ланс» «Ренн»га қарши иродали ғалаба билан пешқадамга айланди

«Ланс» «Ренн»га қарши иродали ғалаба билан пешқадамга айланди

Франция чемпионатининг 21-турида чемпионлик пойгасидаги «Ланс» ўз майдонида турнир жадвалида 6-ўринда бораётган «Ренн»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув мезбонлар учун кутилмаганда оғир бошланди: 8-дақиқада Арно Нордан жарима майдонига узатма берди, Эстебан Лепол аниқ зарба билан ҳисобни очди — 0:1. «Ланс» фақат танаффус арафасида жавоб қайтарди: 41-дақиқада Рубен Агилар пасидан фойдаланган Одсонн Эдуар мувозанатни тиклади — 1:1.

Иккинчи бўлим стартида Флорьян Товен Агиларга голли узатма берди ва «Ланс» олдинга чиқди — 2:1. Бироқ кўп ўтмай вазият кескинлашди: Агилар иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди ва мезбонлар ўйин охиригача 10 киши бўлиб қолди.

Шунга қарамай, «Ланс» камчиликда ҳам рақибни жазолашни уддалади: 79-дақиқада қарши ҳужумда Аллан Сен-Максимен узоқдан йўллаган зарбаси билан фарқни оширди — 3:1.

Ушбу ғалабадан сўнг «Ланс» бир ўйин кўпроқ ўтказган бўлса-да, «ПСЖ»ни ортда қолдириб, турнир жадвалида вақтинча 1-ўринга кўтарилди. «Ренн» эса 6-ўринда қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ланс» «Ренн»га қарши иродали ғалаба билан пешқадамга айланди