date

Палмер жароҳатлар ҳақида: аввал бундай ҳолатни бошдан кечирмаган

Палмер жароҳатлар ҳақида: аввал бундай ҳолатни бошдан кечирмаган

“Челси” ярим ҳимоячиси Коул Палмер жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар унга аввал ҳеч қачон бу даражада таъсир қилмаганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

23 ёшли англиялик футболчи АПЛнинг сўнгги турида “Вулверҳемптон”га қарши ўйинда (3:1) хет-трик қайд этди. Палмер учта голнинг барчасини биринчи бўлимдаёқ урди, улардан иккитаси пенальтидан киритилди.

Палмернинг таъкидлашича, бу мавсумгача у фаолияти давомида жароҳатлар сабабли жиддий қийинчиликларга дуч келмаган. Энди эса у бу ҳолатга мослашишни ўрганаётганини, лекин барибир вазият ранжитаётганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, жорий мавсумда деярли бирор учрашувга юз фоиз тайёр ҳолатда чиқмаган ва майдонга тушганда “буну қила оламанми-йўқми” деган ўйлар ҳаддан ташқари кўп айланишини тан олди.

“Кўклар” етакчисининг АПЛнинг жорий мавсумида 14 ўйинда 7 та гол урган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Палмер жароҳатлар ҳақида: аввал бундай ҳолатни бошдан кечирмаган