«Интер» «Рома» сардори Пеллегринини текинга олиб келмоқчи

Миланнинг “Интер” клуби “Рома” ярим ҳимоячиси Лоренсо Пеллегринига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Орацио Аккомандо хабарига кўра, “нерадзуррилар” футболчини жорий йил ёзида эркин агент сифатида қўлга киритишни режалаштирмоқда. Гап шундаки, Пеллегринининг “бўрилар” билан амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди ва “Интер” трансфер харажатларини камайтирган ҳолда марказий чизиқни кучайтирмоқчи.
Лоренсо Пеллегрини 2017 йилда “Сассуоло”дан “Рома”га 10 миллион евро эвазига ўтганди. Жорий мавсум у римликлар сафида барча мусобақаларда 22 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли пас берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг