date

Артета «Арсенал» ғалабасидан сўнг завқланиш вақти келганини айтди

Артета «Арсенал» ғалабасидан сўнг завқланиш вақти келганини айтди

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета АПЛнинг 25-турида «Сандерленд» устидан 3:0 ҳисобида қўлга киритилган ғалабадан кейин ўйин бўйича фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис рақибнинг ўйин услубини алоҳида таъкидлади: жисмонан бақувват, тўғридан-тўғри ҳужум қиладиган ва яхши ташкил этилган жамоа «канонирлар»га осонликча имконият бермаганини айтди.

Артета учрашув давомида жамоаси деярли ҳеч нарса бой бермаганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, фақат бир эпизодда дарвозабон тўпни ушлашга уринган пайтда қоидабузарлик бўлган бўлиши мумкин, қолган вазиятларда эса жиддий хатолар кузатилмаган.

Шунингдек, мураббий рақибнинг ўйинни бузишга уста экани сабабли барча жиҳатларда тўлиқ назорат ўрнатиш қийин бўлганини, «Сандерленд» охирги дақиқагача курашганини айтди. «Бугун завқланиш вақти келди, мен жуда хурсандман», — деди Артета.

25-турдан сўнг «Арсенал» 56 очко билан турнир жадвалида пешқадам. «Манчестер Сити» ва «Астон Вилла» ҳисобида 47 тадан очко бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета «Арсенал» ғалабасидан сўнг завқланиш вақти келганини айтди