Бруну Фернандеш Палмернинг «Челси» сафидаги хет-тригига муносабат билдирди

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш «Челси»нинг «Вулверҳемптон»га қарши ўйинида Кол Палмер қайд этган хет-трик ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик ярим ҳимоячи учрашувнинг 13 ва 35-дақиқаларида пенальтидан аниқ зарба йўллади, 38-дақиқада эса ўйиндан гол уриб, хет-тригини расмийлаштирди. Ўйиндан кейин 23 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда ғалабага бағишланган пост жойлади, Фернандеш эса изоҳларда «Қандай футболчи!» деб ёзди.
Палмернинг уч голи «Челси»га «бўрилар» устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабани таъминлади. Учрашувдан кейинги интервьюда «кўклар» ярим ҳимоячиси жароҳатлардан сўнг ҳали ҳам оптимал спорт формасига тўлиқ кира олмаганини тан олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг