date

Пирс Морган Артетани дунёнинг энг яхши мураббийи деди

Пирс Морган Артетани дунёнинг энг яхши мураббийи деди

Британиялик журналист Пирс Морган АПЛнинг 25-турида «Арсенал»нинг уй майдонида «Сандерленд» устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг бош мураббий Микел Артета ишини юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Морган ижтимоий тармоқлардаги постида «Арсенал» ҳозир дунёдаги энг яхши мураббийга эга эканини таъкидлаб, Артета ўз фаолиятининг энг юқори нуқтасида тургани ва унинг кўп йиллик тараққиётини кузатиш жуда қизиқ бўлаётганини ёзди.

Англия чемпионати жадвалида «канонирлар» 56 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Артета шогирдлари иккинчи ўринда бораётган «Манчестер Сити»дан 9 очкога олдинда.

Кейинги турда Лондон клуби сафарда «Брентфорд»га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пирс Морган Артетани дунёнинг энг яхши мураббийи деди