date

МакТоминей «Женоа»га қарши ўйинда жароҳат олди

МакТоминей «Женоа»га қарши ўйинда жароҳат олди

Италиянинг «Наполи» клубида мавсумнинг ёрқин футболчиларидан бири бўлаётган Скотт МакТоминей А Сериянинг навбатдаги турида «Женоа»га қарши учрашувда жароҳат олди. Биринчи бўлим охирларида у ўйинни давом эттира олмаслигини билдириб, захирага олинишини сўради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Неаполликлар бош мураббийи Антонио Конте вазиятга изоҳ бериб, футболчининг йил бошидан бери яллиғланиш билан боғлиқ муаммолари борлигини таъкидлади. Унинг айтишича, МакТоминей майдонда қолишни истаган, бироқ мураббий хавфни камайтириш учун уни алмаштиришга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, шотландиялик ярим ҳимоячи «Наполи» сафида 2024 йилдан бери тўп суради. Ҳозирда клуб А Серия турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » МакТоминей «Женоа»га қарши ўйинда жароҳат олди