date

«Ливерпуль»нинг қиммат трансфери Жереми Жаке жароҳат олди

«Ливерпуль»нинг қиммат трансфери Жереми Жаке жароҳат олди

Франциянинг «Ренн» клуби ҳимоячиси Жереми Жаке Лига 1 доирасидаги сўнгги учрашувда жароҳат олди. Бу ҳақда Tribal Football хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа бош мураббийи Ҳабиб Бейе маълум қилишича, футболчининг елкаси шикастланган. Аввалроқ Жаке мавсум якунида «Ливерпуль» сафига бориши эълон қилинганди ва инглиз клуби ҳозир ҳимоячининг жароҳати тафсилотлари бўйича Франциядан келадиган янгиликларни кутмоқда. Келишув қиймати 63 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий Лига 1 мавсумида Жереми 19 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та сариқ карточка олди ҳамда бир марта четлатилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпуль»нинг қиммат трансфери Жереми Жаке жароҳат олди