«Реал» Рамоннинг ўйинидаги ўсишдан мамнун

“Реал” клуби “Комо”да ўйнаётган марказий ҳимоячи Хакобо Ramонни қайта сотиб олиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Мадридликлар 21 ёшли футболчининг сўнгги ривожланишидан мамнун, бироқ у яқин ёзда жамоага қайтиши шарт эмас ва яна бир мавсум “Комо”да қолиши мумкин. “Комо” ўтган ёзда Ramонни “Реал”дан 2,5 миллион еврога сотиб олган, мадридликлар эса уни қайта сотиб олиш бўйича устувор ҳуқуқни сақлаб қолган.
Мадриднинг “Реал” клуби “Комо” сафида тўп сураётган марказий ҳимоячи Хакобо Рамоннинг ўйинларини синчковлик билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Diario AS хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, “қироллик клуби” 21 ёшли футболчининг сўнгги ривожланишидан мамнун ва уни қайтариб олиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бироқ бу Рамон яқин ёздаёқ “Реал”га қайтади дегани эмас — футболчи яна бир мавсум “Комо”да қолиб кетиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда “Комо” Рамонни “Реал”дан 2,5 миллион еврога сотиб олганди. Шунга қарамай, мадридликларда футболчини қайта сотиб олиш бўйича устувор ҳуқуқ сақланиб қолган.
Жорий мавсум А Серияда Рамон 20 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланган.






























Изоҳлар 0
…