Егор Титов «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» ўйинига тахмин билдирди

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси ва Москванинг «Спартак» клуби афсоналаридан бири Егор Титов АПЛ 25-туридаги марказий баҳс — «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» учрашуви учун ўз прогнози-ни берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Титовнинг фикрича, «Сити» бу ўйинда гол ўтказиб юбориши эҳтимоли юқори: «Ливерпуль» ҳужум чизиғи сўнгги пайтларда анча жонланди ва охирги тўртта учрашувда 15 та гол урди. Шу билан бирга, «шаҳарликлар» ҳам олдинги чизиқда ўйинини топиб олди. Эксперт «иккаласи ҳам гол уради» варианти маъқул эканини таъкидлади.
«Ливерпуль» — «Манчестер Сити» учрашуви «Энфилд» стадионида якшанба, 8-февраль куни бўлиб ўтади. Баҳснинг бошланиши 21:30 да (Тошкент вақти билан).
АПЛ турнир жадвалида «қизиллар» ҳозирда 6-ўринда, «Манчестер Сити» эса 2-поғонада бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!