12:00 / 03.03.2017
14 196

Замонамизнинг энг кучли футболчиси Криштиану Роналду ҳақида "энг қизиқ фактлар"

Замонамизнинг энг кучли футболчиси Криштиану Роналду ҳақида "энг қизиқ фактлар"

Замонамизнинг энг иқтидорли футболчиларидан бири Криштиану Роналду ҳисобланади. Zamin.uz блоги португалиялик юлдузнинг ҳаётидаги энг қизиқ фактларни Сизга ҳавола этишга қарор қилди.

Роналду исми АҚШ президенти шарафига қўйилган


“Реал” етакчисининг тўлиқ исми Криштиану Роналду Сантуш Авейра. Роналду туғилганда унга исм танлашда ота-онаси узоқ тортишишган эди. Онаси унга Криштиану деб исм қўймоқчи бўлган. Отаси эса АҚШ нинг 40-президенти Рональд Рейганнинг ашаддий мухлиси бўлгани учун ўғлига унинг исмини қўйишга қарор қилган. Жаҳон футболи юлдузининг паспортидан маълумки, унга исм танлашда ота-онаси қандай қилиб ўзаро келишувга эришишганини кўриш мумкин.

Криштианунинг акаси ва опалари бор


Криштиану – Мария Долореш душ Сантуш Авейра ва Жозе Диниш Авейралар оиласининг кенжа фарзанди. Уларнинг биринчи фарзанди Эльма 1974 йилда туғилган, (ҳозир у “СR7” деб номланувчи дўконлар тармоғида ишлайди), бир йилдан сўнг иккинчи фарзанди Хьюго туғилган, ўсмирлик чоғида наркотик моддалар истеъмол қилишга берилиб кетган бўлиб, Роналдунинг пуллари эвазига ушбу заҳри қотилнинг чангалидан у қутқариб қолинди. 1976 йилда эса учинчи фарзанди Катя дунёга келган — Португалияда етарлича таниқли ва “Ronalda” номи билан чиқувчи қўшиқчи.

“Клюйверт” ва “йиғлоқи бола” – лақабли болалиги ҳақида



Криштианунинг ёшлик чоғларидаги лақаби Клюйверт эди, яъни уни голландиялик футболчи Патрик Клюйвертнинг шарафига шундай деб чақиришарди. «Патрик Чемпионлар лигаси мусобақасида “Аякс” таркибида “Милан” га қарши ўзининг ажойиб ўйини билан мени ҳайрон қолдирган эди. Мен бутун ўйин давомида унинг хатти-ҳаракатларини кузатдим ва қойил қолдим – шундай ёш футболчи кучли ва ёши катта ўйинчилар билан тенгма-тенг ўйнаётганини кўриб. Патрик ўйиндаги жамоасига ғалаба келтирувчи голини киритганда эса менинг хурсандчилигимни чегараси йўқ эди. Ва менга ўзимни голландиялик билан таққослаш жуда ёқимли бўлган эди”-деб айтган эди Роналду. Шунингдек у болалик чоғларида ўзи учун “йиғлоқи бола” лақабини ҳам орттириб олган эди, ўзининг жамоаси мағлубиятга учраганда Роналду қаттиқ хафа бўлар эди.

Ўқитувчисига стул улоқтириш


1997 йилда Криштиану Роналду ўзининг туғилиб ўсган Мадейра оролидан “Спортинг” академиясида футбол таълимини давом эттириш учун Лиссабонга келади. Шунингдек оддий мактабда ҳам машғулотларга қатнашишни унга ҳеч ким таъқиқламаган. Шу билан бирга Криштиануда билим эгаллашда иқтидор ва чанқоқлик йўқ эди. Лекин у нафақат футбол майдонида, балки мактаб аудиториясида ўзи учун туриб бера оларди. Бир сафар Роналдунинг гапириш оҳангига ўқитувчиси унинг устидан яна кулади. Шунда у биринчи қўлига тушган нарса стулни олиб ўқитувчисига қарата улоқтиради.

Юрак жарроҳлиги


Криштианунинг 15 ёшида унда тахикардия, яъни юракнинг тез уриши касаллиги аниқланади. Бундай ташхис билан профессионал фаолият ҳақида ўйлаш - ўлимга тенг орзу эди. Лекин бу вазиятда “Спортинг” клубининг тезкор ва профессионал ёндошуви натижасида Роналду нафақат юрак муаммосини унутди, балки замонамизнинг энг кучли футболчиларидан бири даражасигача етишди. Қизиқ, бутун жараён “жарроҳлик – тикланиш” жуда ҳам қисқа муддатни ўз ичига олди. Юракда ўтказилган жарроҳлик лазер хирургияси асосида ўтказилди, учинчи куни эса Криштиану клубининг умумий гуруҳида машғулотларда қатнашди.

Татуировка ҳақида


Криштиану Роналду ўзининг ташқи кўринишига жуда ҳам қаттиқ эътибор беради ва ўз имижини оширишга жуда кўп вақт сарфлайди. Ажабланарлиси шуки, Роналдунинг танасида биронта ҳам татуировка йўқ. Шу билан бирга бу ҳақда уни ўзининг изоҳи бор – Криштиану фаол қон доноридир. 2008 йилда у “Қизил Хоч Ҳисоби” компаниясининг юзи ҳам бўлди ва “Менда татуировка йўқ, у билан қон донори бўлиш мумкин эмас” шиори остида ижтимоий рекламага ҳам тушди.

2003 йилда Роналду амалда «Ювентус» га ўтган эди



2003 йилнинг ёзида Роналду «Спортинг» дан «Манчестер Юнайтед» га ўтди. Лекин португалиялик Туманли Альбион ўрнига Апеннин оролига, айнан Туринга бориб қолиши ҳам мумкин эди. Чунки “Ювентус” раҳбари Моджи бу ҳақда шундай деган эди:“Биз Саласни “Спортинг” га сотишга келишган эдик, Роналду эса Туринга тиббий кўрикдан ўтиш учун келган эди. Кутилмаганда Салас трансферга қарши чиқди, шундан сўнг Криштиану “МЮ” билан шартнома имзолади”.

Роналду –«Манчестер Юнайтед» даги биринчи португалиялик


Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» тарихидаги биринчи португалиялик ҳисобланади. У ўзи учун 28 рақамини олишни хоҳлаган, сабаби ушбу рақам унинг “Спортинг” даги рақами ҳисобланарди, лекин Фергюссон унга клубнинг афсоналари Жорж Бест, Брайан Робсон, Эрик Кантона ва Дэвид Бэкхемларнинг рақами ҳисобланган 7 рақамини беришни истади. “Бу таниқли футболка мени рағбатлантирувчи қўшимча манба бўлди. Менга кўрсатилган ушбу юксак эҳтиром учун мен уларнинг ишончини оқлашим зарур эди” – деб эслайди Роналду.


Терма жамоа етакчиси ва тўпурари


Роналду – Португалия миллий терма жамоаси тарихидаги энг кучли тўпурар ҳисобланади: 135 ўйинда рақиблари дарвозасига 66 та тўп киритган. Тан олинг биронта топ терма жамоа Португалия термаси каби битта ўйинчининг қандай ўйин кўрсатишига боғланиб қолмаган. Ўтган йили ёзда бўлиб ўтган Евро-2016 да Криштиану терма жамоасига Европа чемпионлигини тақдим этди.

Роналду мухлисларига жароҳат етказувчи


2009-2010 йилги Испания чемпионатининг «Реал» - «Хетафе» учрашувида Криштиану ўз клубининг мухлисини бурнини синдириб қўйганди. Рақиб ўйинчисидан тўпни олиб қўйиб, тўсатдан биринчи қаторда ўтирган мухлиснинг юзига қарата тўпни тепган. Испания телевиденияси ўша ўйинда хет-трик намойиш этган Роналдунинг голларини эмас, ушбу ҳолатни қайта-қайта кўрсатган эди. Клуб тиббий хизматчилари трибунага қараб чопиб жароҳат олган мухлисга биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатишган эди. Ўйин тугагандан кейин Роналду ушбу мухлисни олдига бориб ўзининг футболкасини совға қилган эди.
2013 йилнинг ёзида Роналду яна бир “Реал” мухлисига жароҳат етказган. Криштиану “Борнмут” дарвозасига томон жарима тўпини амалга ошириш чоғида тўп 11 ёшли Чарли исмли боланинг қўлига тегиб синдирган эди. “Бу жуда фантастик ҳолат, қандай қилиб бундай ҳолда қўлни синдириш мумкин. Мен бундай ҳолатни одатда масалан, дарахтдан тушиб кетиб содир этишим мумкин. Буни тасаввур қилиш қийин, бу ҳолат ҳар ким билан содир бўлиши мумкин, агар мен қўлимни қўйиб қолмаганимда тишларимдан ажраб қолишим мумкин эди” – деб хурсанд бўлган эди ушбу бола. “Қироллик клуби” жароҳат олган болага Роналдунинг автограф туширилган футболкасини совға қилганди.

Криштианунинг ишониб бўлмас даражадаги сакраши


2011 йилда Чичестер университетининг олимлари Криштианудан биомеханик тажриба ўтказишда иштирок этишни сўрашди. Ушбу ўтказилган тест натижалари барчани лол қолдирди: аниқланишича Роналду жойидан юқорига томон 44 см, югуриб келиб эса 78 см баландликка сакрай олди. Бу Миллий Баскетбол Ассоциацияси ўйинчиларининг кўрсаткичидан 7 см баланд эди.

Ўз шарафига очилган музей



2013 йил декабрда Криштиану Роналду ўзининг шахсий музейини очди. Бу тарихий воқеа унинг туғилиб ўсган юрти – Мадейра оролидаги Фуншал шаҳрида юз берди. Бунга сабаб Роналдунинг фаолияти давомида эришган барча ютуқларни ҳамма кўриши учун. “Бу ерда янги мукофотларни жойлаштириш учун ҳам жой бор” – деб кейинги эришажак ютуқларига шама қилган эди Роналду лентани кесиш чоғида. 2014 йилда у коллекциясини ўзининг шахсий ва жамоавий ютуқлари билан бойитди. Клублар ўртасида ўтказиладиган мусобақадан сўнг у жонажон туғилиб ўсган шаҳрида ўзига ҳайкал ўрнатишни мақсад қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Замонамизнинг энг кучли футболчиси Криштиану Роналду ҳақида "энг қизиқ фактлар"