«Интер» «Сассуоло» билан ўйин учун асосий таркибни эълон қилди

Италия А Сериясининг 24-турида якшанба оқшомида «Сассуоло» ва «Интер» ўзаро тўқнаш келади. Миланликлар бош мураббийи Кристиан Киву учрашувни илк дақиқалардан бошлайдиган футболчилар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Интер»нинг асосий таркиби: Зоммер, Биссекк, Аканджи, Бастони, Димарко, Энрике, Сучич, Зелински, Мхитарян, Тюрам, Лаутаро Мартинес.
«Сассуоло» — «Интер» баҳси 22:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйинни батафсил тарзда LiveResult порталидаги матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.
«Интер» А Серияда пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги «Милан» эса қўшниларидан беш очко ортда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг