date

Фенербаҳче Андерсон Талискани 2028 йилгача олиб қолди

Фенербаҳче Андерсон Талискани 2028 йилгача олиб қолди

Фенербаҳче ҳужумкор ярим ҳимоячиси Андерсон Талиска билан янги меҳнат шартномасини расмийлаштирди. Бу ҳақдаги хабар турк клуби расмий манбаларида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Янгиланган келишувга кўра, бразилиялик футболчи 2028 йил ёзигача жамоа шарафини ҳимоя қилади.

Талиска Туркияда 2025 йил январидан бери тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 33 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 4 та голли узатма қайд этди.

Туркия чемпионатининг 20-туридан кейин Фенербаҳче турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва етакчи Галатасарайдан 6 очко ортда. 10 феврал, душанба куни Истанбул клуби Генчлербирлиги билан баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фенербаҳче Андерсон Талискани 2028 йилгача олиб қолди