date

Глушаков Сафоновнинг ПСЖ сафидаги ўйинини юқори баҳолади

Глушаков Сафоновнинг ПСЖ сафидаги ўйинини юқори баҳолади

Россия терма жамоаси ва Москванинг «Спартак» клубида тўп сурган Денис Глушаков французларнинг «ПСЖ» жамоасида ўйнаётган дарвозабон Матвей Сафоновнинг сўнгги чиқишлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Глушаковнинг айтишича, Сафоновнинг доим эътибор марказида бўлаётгани қувонарли: у майдонда ўз ишини тўлиқ бажармоқда. Собиқ футболчи дарвозабонга муваффақиятли сериясини давом эттиришини тилади, деб ёзади Metaratings.ru.

Кеча Лига 1 доирасида «ПСЖ» — «Марсел» учрашувида россиялик голкипер асосий таркибда майдонга тушди. Сафонов дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди, парижликлар эса 5:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди.

Transfermarkt портали Сафоновнинг қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Глушаков Сафоновнинг ПСЖ сафидаги ўйинини юқори баҳолади