Европанинг топ лигаларида 0:0 дуранглар бўйича А Серия пешқадам

Европанинг кучли беш лигаси кесимида бу мавсум 0:0 ҳисобидаги дуранглар энг кўп Италия А Сериясида қайд этилмоқда. The Touchline саҳифаси келтирган маълумотларга кўра, бу кўрсаткич бўйича А Серия рақобатчиларидан анча олдинда бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аниқ рақамлар қуйидагича: Италия чемпионатида — 26 та 0:0 дуранг, Англия чемпионатида — 16 та, Франция чемпионатида — 14 та, Испания чемпионатида — 10 та, Германия чемпионатида эса — 9 та.
Ҳозирда Европанинг топ лигаларида турнир жадвалида етакчилик қилаётган жамоалар — «Интер», «Арсенал», «ПСЖ», «Барселона» ва «Бавария». «ПСЖ» сафида россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ҳам тўп сурмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг