Мохамед Салахнинг бобоси вафот этди, футболчи қайғуда

«Ливерпул»нинг юлдуз ҳужумчиси Мохамед Салах оиласида мотам юз берди. Журналист Исмоил Маҳмуд хабарига кўра, футболчининг бобоси ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳозирча воқеа тафсилотлари очиқланмаган. Манбаларга кўра, Салах бобосини сўнгги манзилга кузатиш учун «Ливерпул» жамоаси ихтиёридан бир муддатга чиқиб кетиши эҳтимоли бор.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» якшанба куни ўз майдонида «Манчестер Сити»га 1:2 ҳисобида ютқазди. Янги ҳафтада мерсисайдликларни икки учрашув кутмоқда: АПЛда «Сандерленд»га қарши ва Англия Кубогида «Брайтон» билан баҳс.
2025/2026 йилги мавсумда Салах 25 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг