Киву скудеттони ҳозирча ўйламаяпти: имконият нолга тенг

"Интер" бош мураббийи Кристиан Киву А Серияда чемпионлик пойгаси борасидаги вазиятга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Якшанба куни "нерадзуррилар" сафардa "Сассуоло"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:0. Шу ғалабадан сўнг "Интер" иккинчи ўринда бораётган "Милан"дан фарқни 8 очкогача оширди, "россонерилар"нинг эса битта захира учрашуви бор.
Ўйиндан кейин журналистлар Кивудан скудеттони қўлга киритиш имкониятлари ҳақида сўрашди. Руминялик мутахассис эса кутилмаган жавоб берди.
"Айни дамда — нол фоиз. Олдинда ҳали жуда кўп ўйинлар бор, кўплаб очколар ўйналади. Катта мақсад қўйганлар фақат биз эмас. Олдинда оғир меҳнат кутяпти", — деди Киву DAZNга берган интервьюсида.
Кейинги шанба, 14-феврал куни "Интер" Италия чемпионатининг 25-тури доирасида ўз майдонида "Ювентус"ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!