00:28 / 04.03.2017
3 313

Лондонда 2017 йилнинг энг яхшилари аниқланди

Лондонда 2017 йилнинг энг яхшилари аниқланди

Англия пойтахти Лондон шаҳрида футбол бўйича London Football Awards 2017 мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Даракчи нашри.

Унга кўра, “Челси” бош мураббийи Антонио Конте энг яхши мураббий, ушбу клубнинг ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте энг яхши футболчи деб топилди.

Ўтган мавсумда 25 ёшли франциялик ярим ҳимоячи “Лестер” билан Англия чемпиони бўлганди, жорий мавсумда эса “Челси” билан яна чемпион бўлишга яқин турибди.

“Тоттенхэм” хавбеки Деле Алли Лондоннинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Энг яхши посбон соврини “Тоттенхэм” дарвозабони Уго Льорисга насиб қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лондонда 2017 йилнинг энг яхшилари аниқланди