Жикия Туркиядаги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

"Анталяспор" ҳимоячиси Георгий Жикия клубдаги вазияти яхши эканини ва Туркиядаги шароит ҳамда муҳитдан тўлиқ мамнунлигини айтди. 32 ёшли футболчи жамоага ўтган ёзда қўшилган ва шу вақт ичида 13 учрашувда майдонга тушиб, икки гол урган. Ҳозирда "Анталяспор" Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.
"Анталяспор" ҳимоячиси Георгий Жикия Туркия клубидаги вазияти юзасидан берилган саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг фикрлари акс этган видео "FNL s Ilyovym" телеграм-каналида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикиядан "Анталяспор"даги ишлар қандай кетаётгани сўралганда, у ҳаммаси жойида эканини айтди. Шунингдек, футболчи Туркиядаги шароит ва муҳитдан тўлиқ мамнунлигини табассум билан тасдиқлади.
Георгий Жикия "Анталяспор" сафига ўтган ёзда келиб қўшилган. Шу вақт ичида у 13 учрашувда майдонга тушиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.
Ҳозирда "Анталяспор" Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги ўйини 13 февраль куни ўз майдонида "Самсунспор"га қарши ўтказилади.






























Изоҳлар 0
…