date

«Манчестер Юнайтед»да АПЛ чемпионлиги орзуси яна жонланди

«Манчестер Юнайтед»да АПЛ чемпионлиги орзуси яна жонланди

Майкл Кэррик бош мураббий этиб тайинлангач, «Манчестер Юнайтед» АПЛда кетма-кет тўртта ғалабани қўлга киритди. «Олд Траффорд»даги кайфият анча кўтаринки: The Touchline хабарига кўра, жамоанинг айрим футболчилари ҳамда мураббийлар штабида бу мавсумдайоқ чемпионлик учун реал имконият борлигига ишонч пайдо бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳозирда «қизил иблислар» турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда ва пешқадам «Арсенал»дан 12 очкога ортда қолган. Клуб ичида фикр шуки, агар ғалабали серия давом этса, «канонирлар»ни қувиб етиш ва чўққига чиқиш мумкин.

Қайд этилишича, «Манчестер Юнайтед» ҳозир тўлиқ эътиборини АПЛга қаратган — жамоа бошқа турнирларда иштирок этмаяпти.

«Манчестер Юнайтед» Англия чемпионлигини охирги марта 2013 йилда, Алекс Фергюсон бошқаруви остида қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед»да АПЛ чемпионлиги орзуси яна жонланди