«Реал» Англия терма жамоаси ҳимоячисини олмасликка қарор қилди

Январ ойида Европанинг етакчи лигаларида қишки трансфер ойнаси очиқ пайтда, «Реал»га «Кристал Пэлас» ҳимоячиси Марк Геҳини таклиф қилишди. Англия терма жамоаси футболчисини нисбатан арзон нархда қўлга киритиш мумкин эди, чунки унинг клуб билан шартномаси ёзда якунланиши кутилаётганди. Бироқ «қаймоқранглилар» Геҳини сафига қўшмасликка қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Орадан кўп ўтмай, 25 ёшли Марк Геҳи «Манчестер Сити»га кўчиб ўтди. ОАВ маълумотларига кўра, «шаҳарликлар» бу трансфер учун 23 миллион евро тўлаган.
Ҳозир «Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Алваро Арбелоа жамоаси «Барселона»дан атиги бир очко орқада қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг