Эндрик мавсум охирида «Реал»га қайтиши аниқ бўлди

Эндрик қишда «Реал»дан «Лион»га ижара асосида ўтди ва Францияда дарҳол фойда келтира бошлади. Шундан сўнг «тўқувчилар» ижарани узайтиришни хоҳлаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ Мадрид клуби 19 ёшли бразилияликни қайтариб олиш ниятида. Футболчининг агенти ижарада сотиб олиш банди йўқлигини эслатиб, қарор аллақачон қабул қилинганини таъкидлади: мавсум тугаши билан Эндрик яна «Реал» футболчисига айланади. Кейинги мавсумда нима бўлиши эса ҳозирча номаълум.
Эндрик «Лион» сафида ўтказган 6 учрашувда 5 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг