date

«Атлетико» Эдерсон трансфери бўйича яна музокара бошламоқчи

«Атлетико» Эдерсон трансфери бўйича яна музокара бошламоқчи

Мадриднинг «Атлетико» клуби «Аталанта» ярим ҳимоячиси, бразилиялик Эдерсон Лоуренсони таркибга қўшиб олиш бўйича яна бир бор келишувга эришишга уринади. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

26 ёшли футболчининг бергамоликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Эдерсон ўзини юқори савиядаги ижрочи сифатида кўрсатиб улгургани боис, уни Европанинг бир нечта гранд клублари таркибни кучайтириш варианти сифатида кўриб чиқмоқда.

«Аталанта» эса ярим ҳимоячини қўлдан чиқаришни истамаяпти ва фақат катта маблағ эвазигагина трансферга рози бўлиши мумкин. Қишки трансфер ойнасида рад жавобини олган «Атлетико» март ойида музокараларни қайта жонлантиришга ҳаракат қилади.

Жорий мавсумда Эдерсон 28 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Transfermarkt портали унинг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Атлетико» Эдерсон трансфери бўйича яна музокара бошламоқчи