date

Романо Влаховичнинг «Барселона»га ўтиши ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

Романо Влаховичнинг «Барселона»га ўтиши ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влахович сўнгги кунларда «Барселона»га эҳтимолий трансфер билан фаол боғланмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сербиялик форвард каталонияликларга эркин агент сифатида қўшилиши мумкинлиги айтилмоқда: футболчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунга етади. Бу миш-мишлар Сербия терма жамоаси мураббийлар штаби вакилининг баёнотидан кейин янада кучайди.

Инсайдер Фабритсио Романо эса вазиятга аниқлик киритди. Унинг сўзларига кўра, Сербия томони айтган гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди: Влахович ҳали ҳеч ким билан келишувга эришмаган, «Ювентус» спорт директори Оттолини ҳам шартномани узайтириш эҳтимолини рад этмаяпти. Романо «Барселона» октябрь ойида Влахович билан алоқага чиққанини тасдиқлади, бироқ кейинги қадамлар кўп жиҳатдан Левандовски атрофидаги вазиятга боғлиқ бўлишини қўшимча қилди.

Влаховичга даъвогарлар орасида «Бавария», «Милан» ва бошқа клублар ҳам тилга олинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Романо Влаховичнинг «Барселона»га ўтиши ҳақидаги гапларга муносабат билдирди