Роберто де Дзерби «Марсель» бош мураббийлигидан кетади

«Марсель» бош мураббийи Роберто де Дзерби лавозимини тарк этади. Январ ойида томонлар ажралиш арафасида қолган, бироқ ўшанда клуб италиялик мутахассисни ишни давом эттиришга кўндирган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эндиликда эса қарор қатъий: журналист Фабритсио Романо хабарига кўра, яқинда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг де Дзерби кетишга қарор қилган. Мураббийда на клуб раҳбарияти, на футболчилар билан можароси йўқ, аммо у ҳозирги вазиятда ҳамкорликни якунлаш тўғрироқ деб ҳисоблаган ва «Марсель» ҳам бу фикрга қўшилган.
Де Дзерби провансалликлар жамоасини 2024 йил ёзидан буён бошқариб келаётганди. Унинг қўл остидаги сўнгги учрашувда «Марсель» «ПСЖ»дан йирик ҳисобда мағлуб бўлди — 0:5.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг