date

ПСЖ мухлислари сабаб клуб интизомий жазога тортилиши мумкин

ПСЖ мухлислари сабаб клуб интизомий жазога тортилиши мумкин

Франция чемпионатининг 21-турида 8 февраль куни Париждаги “Парк де Пренс” стадионида ўтган “ПСЖ” — “Марсель” учрашувида (5:0) мезбонлар мухлислари салбий томондан кўзга ташланди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув давомида парижлик фанатлар рақибга нисбатан ҳақоратли шиорлар айтиб, мазмуни шунга яқин баннерларни ҳам намойиш қилган. Айрим иборалар камситувчи, ҳатто ирқчилик аломатлари бор дея баҳоланиши мумкин, бироқ манба суҳбатлашган юрист буни амалда исботлаш қийин бўлишини таъкидлаган.

Ўйин якунланишига 20 дақиқа қолганда, трибунада кўплаб фаерлар ёқилгани сабабли баҳс вақтинча тўхтатилган. Клуб раҳбарияти эса ўйинолдида мухлислардан бундай ҳаракатлардан тийилишни сўраб, вазиятнинг олдини олишга уриниб кўрган.

Аввалроқ “ПСЖ” фанатлари “Париж” клубини ҳақорат қилганидан кейин жамоа трибуналаридан бир қисми қисман ёпилиш жазоси билан санкцияланган эди. Энди шунга ўхшаш ҳолат яна такрорлангани ортидан, 18 февраль куни бўлиб ўтадиган маҳаллий Интизомий қўмита йиғилишида клубга навбатдаги жаза берилиши эҳтимоли юқори.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ мухлислари сабаб клуб интизомий жазога тортилиши мумкин