date

«Челси» мураббийи Кукурельянинг жароҳати ҳақида маълумот берди

«Челси» мураббийи Кукурельянинг жароҳати ҳақида маълумот берди

АПЛнинг «Лидс»га қарши учрашувида (2:2) «Челси»нинг чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья танаффусда алмаштирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Иккинчи бўлимда испаниялик футболчининг ўрнини Йоррел Хато эгаллади. Ўйин якундан кейин журналистлар Кукурельянинг нима сабабдан майдондан олингани ҳақида сўрашди.

«Танаффусда Марк соннинг орқа пайи (подколен суяк) соҳасида ноқулайлик сезди. Тез орада у текширувдан ўтади. Умид қиламизки, кейинги ўйинга қадар ҳаммаси жойида бўлади», — дея «кўклар» бош мураббийи Лиам Розенор сўзларини келтиради Фабритсио Романо.

«Челси» 13-феврал, жума куни Англия кубоги чорак финали доирасида сафарда «Халл Сити»га қарши баҳс ўтказади. 21-февралда эса жамоа АПЛнинг навбатдаги турида «Бернли»ни ўз уйида қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Челси» мураббийи Кукурельянинг жароҳати ҳақида маълумот берди