«Барселона» Дро Фернандеснинг ПСЖга кетишини изоҳлади

«Барселона» спорт директори Деко клуб нима сабабдан иқтидорли ярим ҳимоячи Дро Фернандесни қўлдан бой берганини тушунтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
18 ёшли футболчи январ ойида «ПСЖ» сафига ўтди. Париж клуби испаниялик футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пули бандини ишга туширган.
«Дро Фликка ёққани учун биринчи жамоа билан машғулот ўтказиш имконини ҳақиқатан ҳам муносиб кўрди, ҳолбуки ёши бўйича у ёшлар жамоасида ўйнаши мумкин эди. Ўйлайманки, агар у асосий таркибда имконият олмаганида, бундай шов-шув ҳам бўлмасди. Бу биринчи ҳолат эмас — бундай вазият аввал ҳам юз берган», — деди Деко.
Унинг сўзларига кўра, Дро шартномасида товон пули бор эди ва «Барселона» янги келишув бўйича вақтида келиша олмади. «Агент билан оғзаки келишувимиз бор эди: музокаралар унинг 18 ёшга тўлганидан кейин дарҳол бошланиши керак эди. Аммо воқеалар бошқача тус олди. Ҳаммаси жуда тез содир бўлди», — дея Деко сўзларини келтиради Barca Universal.
Дро Фернандес «ПСЖ» сафидаги дебютини яқинда «Марсел»га қарши ўйинда ўтказди ва парижликлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!