Араухо Альваресга «Барселона»да ўйнашни тавсия қилди

«Барселона» ҳимоячиси Роналд Араухо «Атлетико» Мадрид ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг каталонияликлар сафига эҳтимолий ўтиши ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Араухо аргентиналик форвардни ҳозирги пайтдаги энг кучли ҳужумчилардан бири сифатида эътироф этиб, унинг маҳорати кўриниб турганини таъкидлади. Ҳимоячига кўра, энг зўр футболчилар энг зўр клубда тўп суриши керак ва у бу ўринда «Барселона»ни тилга олди, бироқ трансфер масаласи унинг ваколатига кирмаслигини қўшиб ўтди.
Жорий мавсумда Альварес барча турнирларда 32 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди.
Transfermarkt маълумотига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 100 миллион еврони ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг