22:23 / 05.03.2017
5 869

Сурия - Ўзбекистон ўйинига ҳакамлар тайинланди

Сурия - Ўзбекистон ўйинига ҳакамлар тайинланди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ЖЧ–2018 турнири “А” гуруҳи 6-туридан ўрин олган Сурия – Ўзбекистон учрашуви расмийларини тайинлади. Бу ҳақда ЎФФ ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ўйинни БААлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Абдулла Муҳаммад Ҳасан учрашув бош ҳаками этиб тайинланди. Унга қанотларда Муҳаммад ал-Ҳаммадий ҳамда Ҳасан ал-Маҳрий ёрдам беради.

Тўртинчи ҳакам вазифаси Аҳмад Ҳамис ан-Нақбийга топширилди.Ҳакамлар назоратчиси сифатида австралиялик Эдвард МакГрегор иш олиб боради. Учрашув комиссари – Хин Чёнг (Ҳонгконг). Хитойлик Сьяолонг Денг ОФК вакили сифатида ўйинга таклиф этилди.

Сурия ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашув 23 март, пайшанба куни бўлиб ўтади. Учрашувда Сурия номинал мезбон бўлгани ҳамда мамлакатда сиёсий барқарорсизлик ҳукмронлик қилаётгани сабабли ОФК ўйинни нейтрал зона – Малайзияда ўтказилишини таъминлади.

Мазкур беллашув Малайзиянинг Серембан шаҳридаги Tuanku Abdul Rahman Stadium стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да старт олиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди.

Манба: www.the-uff.comwww.the-uff.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сурия - Ўзбекистон ўйинига ҳакамлар тайинланди