date

Гари Линекер Тоттенҳамга бош мураббийликка Марескани тавсия қилди

Гари Линекер Тоттенҳамга бош мураббийликка Марескани тавсия қилди

Тоттенҳам ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер лондонликларга бош мураббийликка аввал Челсида ишлаган Энцо Марескани кўриб чиқишни тавсия қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Линекернинг фикрича, Мареска "шпорлар" учун муносиб номзод бўла олади. У клуб раҳбариятида бўлганида, Челси билан боғлиқ ўтмишига қарамай, мухлислар бундай танловни ёқтирмаслигини билса-да, италиялик мутахассис номзодини жиддий муҳокама қилган бўларди.

Эслатиб ўтамиз, бугун — 11 февраль куни Тоттенҳам бош мураббий Томас Франкни истеъфога чиқарди. Энцо Мареска эса 2024 йилдан Челсини бошқарган ва 1 январдан бери ишсиз.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гари Линекер Тоттенҳамга бош мураббийликка Марескани тавсия қилди