date

Балде Ла Лигада чап қанот ҳимоячилари орасида энг ишончли

Балде Ла Лигада чап қанот ҳимоячилари орасида энг ишончли

«Барселона»нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Балде Ла Лигада ўз позициясида ҳимояда энг барқарор ўйинчилардан бири сифатида ажралиб турмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Barca Universal маълумотига кўра, Балде рақиблар томонидан бир ўйинда ўртача атиги 0,2 марта алдаб ўтилади. Бу кўрсаткич Испания чемпионатидаги чап ҳимоячилар орасида энг яхшиси саналади. Таққослаш учун, «Реал» футболчиси Алваро Каррерас ўртача 0,8 марта айланиб ўтилмоқда.

Жорий мавсумда 22 ёшли Балде барча мусобақаларда 30 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.

Бугун, 12-февраль куни «Барселона» Испания кубоги ярим финалининг илк ўйинида сафарда «Атлетико»га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади. Матнли трансляция LiveResult порталида мавжуд бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Балде Ла Лигада чап қанот ҳимоячилари орасида энг ишончли