date

Мартин Палермо Европанинг энг яхши ҳужумчисини айтди

Мартин Палермо Европанинг энг яхши ҳужумчисини айтди

Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мартин Палермо ватандоши, Миланнинг «Интер» клуби форварди Лаутаро Мартинеснинг ўйинини юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Палермонинг фикрича, айнан Мартинес ҳозир Европадаги энг кучли ҳужумчи. У доим рақиб дарвозасига интилади, мунтазам гол уради ва зарба бериш билан чекланиб қолмай, зарурат бўлса орқароққа қайтиб жамоавий комбинацияларда ҳам фаол қатнашади. Палермо Лаутаронинг майдон бўйлаб кўп ҳаракатланиши, қанотларга пас узатиши ва тезкор югуришлари ҳужум чизиғига катта фойда беришини таъкидлади, деб ёзади Football-Italia.

Италия А Сериясининг жорий мавсумида 28 ёшли форвард 24 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мартин Палермо Европанинг энг яхши ҳужумчисини айтди