date

Постекоглу «Тоттенҳэм»ни нега топ-клуб деб билмайди

Постекоглу «Тоттенҳэм»ни нега топ-клуб деб билмайди

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клубида ишлаган мураббий Анге Постекоглу жамоанинг трансфер сиёсати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, клуб ўзини грандлардан бири сифатида кўрсатишга уринади, бироқ у икки йил давомида ичкаридан кўрган тажрибаси бундай хулосага олиб келмаган. Постекоглу мисол сифатида «Арсенал»ни келтирди: унинг таъкидлашича, рақиб зарур футболчи учун 100 миллион фунт сарфлайди ва Деклан Райс трансфери бунинг яққол намунаси. Мураббий «Тоттенҳэм» бундай катта харидларга тайёр эмас, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Тоттенҳэм» бош мураббий лавозимидан Томас Франкни бўшатганди. Англия Премьер-лигасининг 26 туридан кейин «шпорлар» 29 очко билан турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Постекоглу «Тоттенҳэм»ни нега топ-клуб деб билмайди