date

«Реал» Мбаппесиз майдонга тушиб қолиши мумкин

«Реал» Мбаппесиз майдонга тушиб қолиши мумкин

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи кун жамоа билан машғулотларда кўринмади. Бу ҳақда журналист Карлос Родригес ижтимоий тармоқларда хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қайд этилишича, Мбаппени чап тиззасидаги ноқулайлик ҳануз безовта қилмоқда. Бу муаммо декабр ойида олган боғламлар чўзилишидан кейин пайдо бўлган.

Шу сабабли француз футболчининг шанба куни Ла Лига доирасида «Реал Сосьедад»га қарши ўйинда иштирок этиши савол остида. Аввалроқ клуб Мбаппе залда алоҳида тартибда шуғулланганини билдирганди.

2025/2025 йилги мавсумда Мбаппе 31 та учрашувда майдонга тушиб, 38 та гол урди ва 5 та голли пас берди.

Ла Лига жадвалида «Реал» иккинчи ўринда бормоқда ва «Барселона»дан бир очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Мбаппесиз майдонга тушиб қолиши мумкин