date

«Тоттенҳэм» вингери Одобертнинг крест жароҳатини тасдиқлади

«Тоттенҳэм» вингери Одобертнинг крест жароҳатини тасдиқлади

«Тоттенҳэм» расмий сайти француз ёшлар терма жамоаси вингери Уилсон Одобертнинг чап тиззасидаги олдинги крестсимон боғлам узилганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21 ёшли футболчи АПЛдаги сўнгги учрашувда жароҳат олиб, ўйин давомида алмаштирилган.

Клуб хабарига кўра, Одоберт келаси ҳафтада жарроҳлик амалиётини ўтказади ва шундан кейин реабилитация жараёни бошланади.

«Тоттенҳэм» тикланиш муддатларини очиқламади, бироқ бундай жароҳатдан қайтиш одатда камида ярим йил талаб қилади. Шунингдек, француз футболчиси учун 2025/2026 йилги мавсум амалда якунлангани таъкидланмоқда.

Ҳозирда «Тоттенҳэм» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Тоттенҳэм» вингери Одобертнинг крест жароҳатини тасдиқлади