date

Захарян машғулотга қайтди, аммо «Реал»га қарши ўйнаши қийин

Захарян машғулотга қайтди, аммо «Реал»га қарши ўйнаши қийин

Ярим ҳимоячи Арсен Захарян «Реал Сосьедад» сафида яна машғулотларга қўшилди. Клуб аввалроқ россиялик футболчи умумий гуруҳга қайтишини маълум қилганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Mundo Deportivo нашри эрталабки машғулотдаги энг катта янгилик Захаряннинг майдонда кўрингани бўлганини таъкидлади: ҳужумкор ярим ҳимоячи жамоа билан бирга ишлай бошлади.

Шу билан бирга, Ла Лигада шанба куни «Реал»га қарши ўйинда Захаряннинг иштироки эҳтимоли пастлиги қайд этилмоқда. «Реал Сосьедад» мураббийлари ва шифокорлари жароҳат қайталаниб қолмаслиги учун вазиятга эҳтиёткорлик билан ёндашмоқчи.

Ҳозирда «Реал Сосьедад» Испания чемпионати турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Захарян машғулотга қайтди, аммо «Реал»га қарши ўйнаши қийин