Жек Грилиш ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилиб қолиши мумкин

Жек Грилиш ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилиб қолиши мумкин

Аввалроқ Жек Грилиш жароҳати сабаб операция столига ётишга мажбур бўлаётгани ҳақида хабар бергандик. Энди эса футболчининг муаммолари яна ортди: унга 12-сентябр куни содир бўлган воқеа бўйича жарима масаласи қайта кўтарилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўша куни Грилиш Ливерпулда ўзининг Lamborghini автомобилида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтамасдан ўтиб кетган. Қоидабузарлик тунги пайтда содир бўлгани учун рулда айнан ким бўлганини тасдиқлаш бўйича қўшимча тартиб-таомиллар талаб қилинган.

Полиция Грилишга ҳайдовчи шахсини аниқлаш учун стандарт сўров юборган, бироқ футболчи белгиланган муддат ичида жавоб қайтармаган. Натижада унга автоматик жарима ёзилди ва жарима баллари ҳам қўшилди — эндиликда Грилиш бир муддат ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлиб қолиш хавфи остида.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар