date

Томас Партега яна икки ҳолатда жинсий зўравонлик айби қўйилди

Томас Партега яна икки ҳолатда жинсий зўравонлик айби қўйилди

"Вильярреал"нинг марказий ярим ҳимоячиси Томас Партега нисбатан яна янги айбловлар илгари сурилди. Daily Mail хабарига кўра, Гана терма жамоаси футболчиси жинсий зўравонлик бўйича яна икки эпизодда айбланмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Маълумки, Партининг иши аввал ҳам судгача етиб борган: унга икки аёл бўйича тўртта зўрлаш ҳолати боғлаб қўйилган эди. Футболчи эса барча даъволарни қатъий рад этмоқда.

Иш бўйича янги очилган ҳолатлар юзасидан илк эшитув 13 март куни бўлиб ўтади.

Парти ёзда Испанияга кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда у 21 учрашувда майдонга тушган, бироқ ҳозирча гол ёки голли узатма билан ҳисоб очмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Томас Партега яна икки ҳолатда жинсий зўравонлик айби қўйилди