Ташуев Россия футболининг ҳақиқий даражаси номаълумлигидан афсусда

"Ахмат" ва "Краснодар"нинг собиқ бош мураббийи Сергей Ташуев "Евро-Футбол.Ru"га берган интервьюсида Россия миллий жамоасининг келажаги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассисга кўра, терма жамоа имкони қадар тезроқ халқаро майдонга қайтиши керак. У бу ғояни илгари суриш лозимлигини таъкидлар экан, бир вақтнинг ўзида кучли рақиблар билан ўртоқлик учрашувларини келишиб олиш ҳам муҳимлигини айтди.
Ташуев четлатиш сабабли Россия терма жамоаси ва РПЛ клубларининг реал савиясини баҳолаш қийинлигини урғулади. Унинг фикрича, айни пайтда мамлакат футболининг қандай ҳолатда экани ҳам аниқ эмас.
Аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино Россиянинг халқаро аренга қайтиши зарурлиги ҳақида баёнот берганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг