Ноттингем Форест янги бош мураббий билан келишувга яқин

"Ноттингем Форест" Шон Дайч истеъфога чиқарилгач, бош мураббий масаласини тезроқ ёпишга ҳаракат қилмоқда. Sky Sports хабарига кўра, "ўрмончилар"ни Витор Перейра бошқариши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбада айтилишича, клуб раҳбарияти португалиялик мутахассис билан музокара ўтказган ва у Англия чемпионатига қайтишга қарши эмас.
Перейранинг сўнгги жамоаси "Вулверҳэмптон" бўлган, у бу клубни ноябр бошида тарк этганди. 57 ёшли мураббий фаолияти давомида "Порту", "Фенербахче", "Ал-Шабаб", "Фламенго", "Олимпиакос" каби клубларда ҳам ишлаган.
Ҳозирда "Ноттингем Форест" АПЛ турнир жадвалида 27 очко билан 17-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг